Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкентда кўп квартирали уйлар энергия самарадорлиги учун 1,5 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилди

10.09.2026 08:58

17

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2026 йил 9 сентябрдаги қарорига кўра, маблағлар Чиноз ва Олтиариқ тажрибаси асосида пойтахтдаги кўп квартирали уйлар энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаларига йўналтирилади.

Тошкент шаҳрида кўп квартирали уйларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун маҳаллий бюджетдан 1 млрд 565,4 млн сўм ажратилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2026 йил 9 сентябрдаги қарорига кўра, маблағлар Чиноз ва Олтиариқ тажрибаси асосида пойтахтдаги кўп квартирали уйлар энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаларига йўналтирилади.

Маблағлар қуйидаги уйларга ажратилган:

  • Олмазор тумани — Қичқириқ МФЙ, Қорақамиш 1/3 даҳасидаги 46, 47, 50, 51-уйлар — 331,96 млн сўм;
  • Учтепа тумани — Фарҳод МФЙ, 23-мавзедаги 4, 5, 21, 22, 23-уйлар — 588,68 млн сўм;
  • Чилонзор тумани — Диёр МФЙ, 8-мавзедаги 1–5-уйлар — 288,76 млн сўм;
  • Юнусобод тумани — Акбаробод МФЙ, 3-мавзедаги 16–19-уйлар — 200,03 млн сўм;
  • Яккасарой тумани — «Шоҳжаҳон» МФЙдаги Бобур кўчаси 36, 38-уйлар ҳамда «Дамариқ» МФЙдаги 81/5, 81/6-уйлар — 155,97 млн сўм.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган