Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Чорвоқда чўкиб кетган икки кишининг жасади топилди

10.09.2026 13:01

15

Эслатиб ўтамиз, воқеа 2 сентябр куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида содир бўлган. Катерда сайр қилиш пайтида оила аъзоларидан бири чўмилиш учун сувга тушган. Қутқарув нимчаси бўлмагани учун у чўккан ва унга ёрдам бериш мақсадида акаси ва отаси ҳам сувга тушишган.

Катерда саёҳатга чиққан ота ва икки бола қутқарув нимчасисиз сувга тушган ва чўкиб кетган. Отанинг жасади қидирилмоқда. 

10 сентябр куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ғаввослари Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган 3 нафар фуқаролардан иккинчисининг жасадини топишди.

Эслатиб ўтамиз, воқеа 2 сентябр куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида содир бўлган. Катерда сайр қилиш пайтида оила аъзоларидан бири чўмилиш учун сувга тушган. Қутқарув нимчаси бўлмагани учун у чўккан ва унга ёрдам бериш мақсадида акаси ва отаси ҳам сувга тушишган.

Оқибатда учаласи ҳам чўкиб кетишган. Кичик ўғлининг жасади кеча, 9 сентябр куни соат 13:02 да ФВВ ғаввослари томонидан топилган.

Бугун соат 12:07 да ФВВ қутқарувчилари иккинчи чўкиб кетган укасининг жасадини топишди. Отанинг жасадини қидириш ишлари давом этмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган