Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди

10.09.2026 13:27

18

Бошқарувчи Молия маркази кенгашининг Бош котиби ҳисобланади. У кенгаш кун тартибини шакллантиришни ташкил этади ҳамда раис иштирок этмаган мажлисларга раислик қилади.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳозирги лавозими билан ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.

Бошқарувчи Молия маркази кенгашининг Бош котиби ҳисобланади. У кенгаш кун тартибини шакллантиришни ташкил этади ҳамда раис иштирок этмаган мажлисларга раислик қилади.

Шунингдек, бошқарувчининг асосий вазифаларидан бири — Молия маркази фаолиятини йўлга қўйишни мувофиқлаштириш. Бунда биринчи навбатдаги ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ва Марказ тузилмалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш назарда тутилган.

Бошқарувчи Марказ номидан Ўзбекистонда ва хорижда халқаро ташкилотлар, инвесторлар ва ҳамкорлар билан муносабатларда вакиллик қилади.

У, шунингдек, кадрларга оид қарорларда иштирок этади. Жумладан, Молия маркази маъмурияти ижрочи директори ва унинг ўринбосарларини тайинлашда иштирок этиш, Молиявий хизматлар бошқармаси раҳбарияти бўйича тавсиялар киритиш ваколатига эга.

Бундан ташқари, бошқарувчи битимлар тузиш, ишчи гуруҳлар ташкил этиш ва экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган