Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Хавфли юқумли касаллик тарқалса, аҳолини профилактик эмлаш жорий этилади

11.09.2026 09:46

46

Аввало касалликни юқтириш ёки бошқаларга юқтириш хавфи юқори бўлганлар, бемор билан мулоқотда бўлганлар ва эпидемиологик кўрсатма бўйича эмланиши лозим бўлган шахслар вакцина олади. Эмлашдан олдин тиббий кўрик ўтказилади. Фуқарога вакцина, эҳтимолий таъсири ва эмлашдан бош тортишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумот берилади.

Ўзбекистонда карантинли ва инсон учун хавфли юқумли касалликлар тарқалиши хавфи юзага келганда аҳолини профилактик эмлашнинг янги тартиби белгиланди.

Эмлаш Бош давлат санитария врачининг қарори асосида жорий этилади. Бунга ҳудудда касаллик аниқланиши, кенг тарқалиши ёки айрим гуруҳларга юқиш хавфи асос бўлади.

Аввало касалликни юқтириш ёки бошқаларга юқтириш хавфи юқори бўлганлар, бемор билан мулоқотда бўлганлар ва эпидемиологик кўрсатма бўйича эмланиши лозим бўлган шахслар вакцина олади.

Эмлашдан олдин тиббий кўрик ўтказилади. Фуқарога вакцина, эҳтимолий таъсири ва эмлашдан бош тортишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумот берилади.

Эмланган шахс 30 дақиқа тиббиёт ходими, кейинги 3 кун давомида шифокор ва патронаж ҳамшираси назоратида бўлади.

Эмланган ҳар бир шахс ҳақидаги маълумотлар дарҳол Ягона тиббиёт ахборот тизимига киритилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган