Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида «Энергосавдо» туман бўлими муҳандиси пора олаётган вақтида ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис П.М. фуқаро М.Э.дан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Маълум қилинишича, у фуқарога қўлланилган 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш, шунингдек, янги электр ҳисоблагич ўрнатиб, ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

