Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Марказий банк 22 та банк ва 3 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

11.09.2026 15:06

12

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси август ойида 7 марта йиғилиб, кредит ташкилотлари фаолиятига оид 34 та масалани кўриб чиқди.

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси август ойида 7 марта йиғилиб, кредит ташкилотлари фаолиятига оид 34 та масалани кўриб чиқди.

Йиғилишларда банклар ва нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати, пруденциал нормативларга риоя этиши ҳамда инспекция текширувлари натижалари муҳокама қилинди.

Август ойида аниқланган қоидабузарликлар учун 22 та банк ва 3 та микромолия ташкилотига жарима санкциялари қўлланилди.

Жарималарга:

  • пруденциал нормативлар талабларига риоя қилинмагани;
  • қонунчилик талабларига мувофиқ фаолият юритилмагани;
  • инспекция текширувларида қоидабузарликлар аниқлангани;
  • «сирли мижоз» назорати давомида камчиликлар қайд этилгани сабаб бўлган.

Таққослаш учун, июнь ойида 21 та банк, 1 та микромолия ташкилоти ва 1 та тўлов ташкилотига жарима қўлланган эди. Шунингдек, ўша ойда яна 23 та банкка чора ва санкциялар қўлланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган