Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди

11.09.2026 15:43

24

Шунингдек, алимент ундириш билан боғлиқ айрим жараёнларни хориж тажрибаси асосида босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш таклифи ҳам билдирилди. Ҳозирча бу таклифлар қонунчиликка киритиш учун муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистонда алимент миқдорини ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг 19-ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова маълум қилди.

Унинг айтишича, айрим ҳолатларда алимент миқдорини камайтириш учун шахслар ҳақиқий даромадини яшириб, ўзини кам маошли иш жойига расмийлаштираётгани кузатилмоқда. Шу боис ҳар бир боланинг ёш тоифаси бўйича минимал истеъмол саватини белгилаш ва алиментни ота ёки онанинг расмий маошидан эмас, боланинг эҳтиёжидан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф қилинди.

Шунингдек, алимент ундириш билан боғлиқ айрим жараёнларни хориж тажрибаси асосида босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш таклифи ҳам билдирилди. Ҳозирча бу таклифлар қонунчиликка киритиш учун муҳокама қилинмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган