Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкентдаги давлат идораларининг бўш майдонлари тадбиркорларга узоқ муддатли ижарага берилади

11.09.2026 19:26

2

Бугун Тошкентда умумий майдони 765 минг квадрат метр бўлган 497 та маъмурий бино мавжуд.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда пойтахтдаги давлат идораларига тегишли бинолардан самарали фойдаланиш масаласига эътибор қаратилди.

Бугун Тошкентда умумий майдони 765 минг квадрат метр бўлган 497 та маъмурий бино мавжуд.

Давлат ташкилотларини мақбул тарзда жойлаштириш, бўш ва самарасиз фойдаланилаётган майдонларда савдо, сервис, хусусий тиббиёт ва таълим хизматларини йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Масъулларга давлат идоралари биноларини хатловдан ўтказиб, мақбул майдонларни тадбиркорларга кафолатли шартларда узоқ муддатли ижарага бериш бўйича амалий ишларни ташкил этиш топширилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган