Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда электрон тижорат соҳаси такомиллаштирилади

11.09.2026 21:06

6

Шунингдек, электрон тижорат иштирокчилари ва операторлари турли давлатларда жойлашган ҳолда амалга ошириладиган савдо трансчегаравий электрон тижорат деб эътироф этилади.

Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасида харидорлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган янги тартиблар белгиланди.

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, электрон савдо платформалари орқали товарларни сотувчи чет эл юридик шахсларига юборилган ҳужжатлар қоғозда ёки электрон шаклда жўнатилганидан 30 кун ўтгач олинган деб ҳисобланади.

Шунингдек, электрон тижорат иштирокчилари ва операторлари турли давлатларда жойлашган ҳолда амалга ошириладиган савдо трансчегаравий электрон тижорат деб эътироф этилади.

Электрон тижоратда асосий жавобгарлик сотувчи зиммасига юклатилади. Жумладан, сотувчи:

— электрон тижорат оператори ахборот тизими орқали тузилган шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариши;

— харидорга сифатсиз товар, иш ёки хизмат етказиб берилиши;

— номақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини алмаштириш билан боғлиқ низолар бўйича жавобгар ҳисобланади.

Агар сотувчи харидорнинг қонуний талабларини қаноатлантира олмаса, шартнома ёки қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, электрон тижорат оператори харидор олдида субсидиар жавобгар бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган