Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

The Chosun газетасида Шавкат Мирзиёевнинг мақоласи эълон қилинди

14.09.2026 10:07

36

Мақолада қайд этилишича, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми беш баробар ошди. Корея Республикасининг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган жами инвестицияси ҳажми 8 миллиард доллардан ортди. Айни пайтда Ўзбекистонда 700 дан зиёд қўшма корхона ва лойиҳалар фаолият юритмоқда.

Жанубий Кореянинг The Chosun газетасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон ва Корея Республикаси: ўзгаришлар даврида келажак сари интилаётган ҳамкорлик” сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Корея Республикаси кўп йиллик, вақт синовидан ўтган ишончли ҳамкорларгина эмас, балки мустаҳкам, ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли муносабатлар билан боғланган яқин дўст давлатлар эканини таъкидлади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 2025 йилда Президент Ли Чжэ Мён сайланганидан кейин илк бор давлат ташрифи билан Кореяга келаётганини қайд этиб, мазкур учрашув икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликка янгича суръат бағишлаш имконини беришига ишонч билдирди.

Мақолада қайд этилишича, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми беш баробар ошди. Корея Республикасининг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган жами инвестицияси ҳажми 8 миллиард доллардан ортди. Айни пайтда Ўзбекистонда 700 дан зиёд қўшма корхона ва лойиҳалар фаолият юритмоқда.

Шавкат Мирзиёев ҳамкорлик салоҳияти бугун амалда фойдаланилаётган имкониятлардан анча кенг эканини таъкидлади. Сунъий интеллект, стратегик аҳамиятга эга материаллар ва ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариш, робототехника, электр транспорти, биофармацевтика, замонавий кимё, “ақлли” қишлоқ хўжалиги ва интеллектуал шаҳарлар алоҳида истиқболли соҳалар сифатида кўрсатилди.

Шунингдек, 16 сентябрь куни Сеулда тарихда илк бор мулоқотдаги барча — олти иштирокчи давлат раҳбарлари қатнашиши кутилаётган “Марказий Осиё — Корея Республикаси” саммити бўлиб ўтади. Ўзбекистон сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва шерикликнинг янги, самарали механизмларини шакллантиришга қаратилган қатор долзарб ташаббусларни илгари суриш ниятида.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган