Ўзбекистонда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ жиноят ишлари сони ошган. Олий суд маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида судлар бундай ҳолатлар бўйича 2018 та жиноят ишини кўриб чиққан.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 65,7 фоизга кўп. Ўтган йилнинг биринчи ярмида 1218 та шундай иш кўриб чиқилган.
Кўриб чиқилган ишлар доирасида 2480 нафар шахс иш фигуранти бўлган. 1215 та иш бўйича 1624 нафар шахсга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 337 та иш ва 521 нафар шахсга кўп.
2026 йилнинг олти ойида зўравонликдан жабрланган деб топилган хотин-қизлар сони 2146 нафарни ташкил этган. Уларнинг 870 нафари 31–60 ёшда, 654 нафари 18–30 ёшда бўлган. Жабрланганлар орасида 18 ёшга тўлмаган 581 нафар қиз ҳам бор.
Судланганларнинг 71 фоизи, яъни 1165 нафари жиноят содир этган пайтда доимий иш жойига эга бўлмаган.

