Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Шавкат Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси спикери Чо Жонг Шик билан учрашув ўтказди

15.09.2026 10:04

12

Олий даражада эришилган, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш бўйича келишувларнинг амалга оширилиши устидан парламент мониторингини таъминлаш мақсадида ўзаро ҳамкорлик механизмини яратиш зарурлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Кореяга давлат ташрифи доирасида 15 сентябрь куни мамлакат Миллий Ассамблеяси спикери Чо Жонг Шик билан учрашув ўтказди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон–Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини илгари суришда икки мамлакат парламентлари муҳим ўрин тутаётгани таъкидланди. Парламентлараро “дўстлик гуруҳлари” фаол иш олиб бормоқда, парламент делегацияларининг мунтазам ташрифлари амалга оширилмоқда, қонун чиқарувчи органларнинг тегишли қўмиталари ўртасида самарали тажриба алмашинуви йўлга қўйилган. Миллий Ассамблея ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги кўмагида Ўзбекистон Олий Мажлисининг иккала палатасида “Электрон парламент” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Олий даражада эришилган, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш бўйича келишувларнинг амалга оширилиши устидан парламент мониторингини таъминлаш мақсадида ўзаро ҳамкорлик механизмини яратиш зарурлиги таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашув якунида 2027 йилда Ўзбекистон ва Корея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллиги муносабати билан “парламент дипломатияси” йўналишида бир қатор тадбирлар ўтказишга келишиб олинди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган