Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қоровулбозорда нефт маҳсулотлари омборида ёнғин чиқди: 3 киши жароҳатланди

15.09.2026 12:03

10

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, 15 сентябрь куни соат 10:30 да «112» тизими орқали Қоровулбозор тумани «Чўлқувар» маҳалласи ҳудудидаги нефт маҳсулотларини сақлаш омборидаги резервуарлардан бирида ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида нефт маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлиб, уч киши турли даражада куйиш жароҳатларини олди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, 15 сентябрь куни соат 10:30 да «112» тизими орқали Қоровулбозор тумани «Чўлқувар» маҳалласи ҳудудидаги нефт маҳсулотларини сақлаш омборидаги резервуарлардан бирида ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 11:18 да тўлиқ бартараф этган. Уни ўчириш ишларига 14 та қутқарув бўлинмаси жалб қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, омбордаги бир дона ёқилғи резервуари ёниб, зарарланган.

Ёнғин оқибатида уч нафар фуқаро турли даражада куйиш жароҳатларини олган. Улар Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарияти ҳамда ҳамкор хизматлар ходимлари иш олиб бормоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган