Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифасини бериш бекор қилинади

16.09.2026 16:31

36

Шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш амалиёти бекор қилинади. 2030 йилга қадар берилган малака тоифалари эса амал қилиш муддати тугагунга қадар сақланади. Шу даврда уларга белгиланган устамалар ва лавозимга оид ҳуқуқлар ҳам сақланиб қолади.

Янги фармонга кўра, 2030 йилдан тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини юритиш тартиби ўзгаради.

Унга кўра, тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган шахсларга 5 йил муддатга берилади. Давлат рўйхатидан ўтмасдан касбий фаолият юритиш тақиқланади.

Шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш амалиёти бекор қилинади. 2030 йилга қадар берилган малака тоифалари эса амал қилиш муддати тугагунга қадар сақланади. Шу даврда уларга белгиланган устамалар ва лавозимга оид ҳуқуқлар ҳам сақланиб қолади.

Айрим тоифадаги амалдаги мутахассислар махсус имтиҳон асосида давлат рўйхатидан ўтказилади. Камида 20 йил иш стажи ва илмий даражага эга ходимлар эса махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган