Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Давлат харидларида 25 млрд сўмдан ортиқ қонунбузилиш аниқланди

17.09.2026 11:27

51

Сирдарё вилоятидаги “Сирдарё ИЭС” филиалида ўтказилган 22,5 млрд сўмлик тендер савдоларида ҳам “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлар талаблари бузилгани маълум бўлган.

Рақобат қўмитаси маълум қилишича, давлат харидлари соҳасида ўтказилган мониторинглар натижасида умумий қиймати 25 млрд сўмдан ортиқ харидларда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Қўмита маълумотларига кўра, Жиззах вилоятида 1,5 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида иштирокчиларга асоссиз талаблар қўйилгани ва талабгорлар нотўғри баҳолангани аниқланган. Ҳолатлар бўйича ишлар қўзғатилиб, масъулларга мажбурий кўрсатмалар берилган ва мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, судга юборилган.

Сирдарё вилоятидаги “Сирдарё ИЭС” филиалида ўтказилган 22,5 млрд сўмлик тендер савдоларида ҳам “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлар талаблари бузилгани маълум бўлган.

Шунингдек, Фарғона вилоятида Марғилон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ва Бувайда туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида ўтказилган қарийб 1,5 млрд сўмлик харидларда ҳам қонунчилик талабларига риоя қилинмагани аниқланган.

Рақобат қўмитасига кўра, аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўрилган ва давлат харидлари соҳасида мониторинг ишлари давом эттирилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган