Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тиббиётга киришда минимал балл 113,4 бўлади

17.09.2026 12:17

9

Бу Президентнинг 2026 йил 10 сентябрдаги фармонида белгиланган. Амалдаги тест тизимида максимал балл 189 балл бўлгани учун унинг 60 фоизи 113,4 баллни ташкил этади. Демак, янги талабга кўра, абитуриент тиббиёт ва фармацевтика йўналишларига талаба бўлиш учун камида 113,4 балл тўплаши керак бўлади.

2027/2028-ўқув йилидан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика йўналишларига, жумладан, мақсадли қабул доирасида ҳам ўқишга кириш учун минимал балл максимал баллнинг 60 фоизи этиб белгиланади.

Бу Президентнинг 2026 йил 10 сентябрдаги фармонида белгиланган. Амалдаги тест тизимида максимал балл 189 балл бўлгани учун унинг 60 фоизи 113,4 баллни ташкил этади. Демак, янги талабга кўра, абитуриент тиббиёт ва фармацевтика йўналишларига талаба бўлиш учун камида 113,4 балл тўплаши керак бўлади.

Шунингдек, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги бакалавриат, магистратура ва резидентура дастурларида ҳам минимал ўтиш баллари белгиланади. Шифокор мутахассисликлари учун бу кўрсаткич энг юқори баллнинг 70 фоизи, ўрта тиббиёт ходими мутахассисликлари учун эса 60 фоизини ташкил этади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган