Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Озарбайжон Алишер Усмонов масаласида Францияга босим ўтказган — Reuters

17.09.2026 16:18

48

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни яна олти ойга узайтириш бўйича келиша олмагани учун қарорни 22 сентябргача кечиктирган. Франция ва Словакия Усмоновни санкциялар рўйхатидан чиқариш тарафдори бўлган. Қарорни узайтириш учун Европа Иттифоқининг барча 27 аъзоси розилиги талаб этилади.

Европалик уч дипломатнинг Reuters агентлигига маълум қилишича, Озарбайжон Алишер Усмоновни Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатидан чиқариш масаласида Францияга босим ўтказган. Манбаларга кўра, Франция шу сабабли Усмоновга қарши санкцияларни бекор қилишни талаб қилган.

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни яна олти ойга узайтириш бўйича келиша олмагани учун қарорни 22 сентябргача кечиктирган. Франция ва Словакия Усмоновни санкциялар рўйхатидан чиқариш тарафдори бўлган. Қарорни узайтириш учун Европа Иттифоқининг барча 27 аъзоси розилиги талаб этилади.

Дипломатлар фикрича, Боку Усмонов масаласидан Озарбайжонда ҳибсда сақланаётган икки француз фуқароси билан боғлиқ вазиятда восита сифатида фойдаланаётган бўлиши мумкин. Бироқ Озарбайжоннинг Усмоновни санкциялардан чиқаришдан кўзлаётган мақсади очиқланмаган. Франция Боку ташаббусини Қатар ва Қозоғистон ҳам қўллаб-қувватлаётганига ишонади. Франция Ташқи ишлар вазирлиги эса Озарбайжон билан боғлиқ бу масалага изоҳ беришдан бош тортган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган