Нью-Йоркда янги жамоат ҳожатхоналари ўрнатилади. Уларда фойдаланиш вақти 10 дақиқа билан чекланади. Белгиланган вақт тугагач, бир неча марта огоҳлантиришдан сўнг эшик автоматик равишда очилади.
Шаҳарда пилот лойиҳа доирасида 17 та модулли ҳожатхона ўрнатилиши режалаштирилган. Улар эрталаб соат 07:00 дан кечки 22:00 гача ишлайди.
Ҳожатхоналардан фойдаланиш учун махсус илова ёки карта талаб этилади.
Шаҳар мэри Зохран Мамдани матбуот анжуманида ушбу ҳожатхоналарда қонунбузарлик, фоҳишалик ва бошпанасизлар билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш чоралари ҳақида гапирган.
Пудратчи компания вакили Жессика Хайнселманнинг маълум қилишича, фойдаланувчига вақт тугаётгани ҳақида бир неча марта хабар берилади. Шундан сўнг эшик автоматик равишда очилади.

