Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ёлланма қотил орқали эрини ўлдирмоқчи бўлган аёл ва унинг жазманига ҳукм ўқилди

18.09.2026 09:45

60

Эркак турмуш ўртоғи ва судланувчи ўртасидаги ишқий муносабатдан хабар топиб, уни рашк қила бошлаган. Айни шу сабабли, аёл эрини ўлдириш учун ёлланма қотил излаган.

Наманганда ёлланма қотил орқали эрини ўлдирмоқчи бўлган 37 ёшли аёл ва унинг 34 ёшли жазмани жиноий жазога тортилди.

М.Б. турмуш ўртоғи ва судланувчи Х.Т. ўртасидаги ишқий муносабатдан хабар топиб, уни рашк қила бошлаган. Айни шу сабабли, аёл М.Б.ни ўлдириш учун ёлланма қотил излаган. У бу борада фуқаро Т.Қ.га мурожаат қилиб, эвазига 6 минг доллар беришини айтган.

Аёлнинг “киллер топиб бериш” ҳақидаги илтимосидан сўнг Т.Қ. ИИБга ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Унинг аризаси асосида 2026 йил 4 март куни ДХХ, вилоят ИИБ ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда М.Б.нинг ўлдирилгани саҳналаштирилган. Сўнгра шартли ёлланма қотил ҳолатни тасвирга олиб, буюртмачиларга тақдим қилган. Аёл ва унинг жазмани шартли ёлланма қотилга 5 500 доллар берган вақтида қўлга олинган.

Суд Н.М. ва Х.Т.ни Жиноят кодексининг 25,28,97-моддаси 2-қисми “п” банди билан айбли деб топди. Уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда 8,5 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган