Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Педагогларнинг фарзандларига контракт учун 30 фоиз чегирма берилади

18.09.2026 16:11

7

Ариза kontrakt.edu.uz орқали берилади. Маълумотлар электрон тизим орқали тасдиқланса, чегирма автоматик қўлланилади. Аризалар 2 иш кунида кўриб чиқилади. Чегирма ҳар бир ўқув йили учун бир марта берилади.

Ҳукуматнинг 501-сон қарори билан 2026/2027 ўқув йилидан педагогларнинг давлат ОТМларида ўқиётган фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30 фоиз чегирма бериш тартиби белгиланди.

Чегирма:

— давлат ОТМларининг бакалавриатида кундузги таълим олаётган фарзандларга;

— педагогнинг бир нечта фарзанди ўқиётган бўлса, ҳар бирига алоҳида қўлланилади.

Нодавлат, хорижий ва ҳарбий ОТМлар, табақалаштирилган ёки қўшимча контракт ҳамда қўшма дастурларга татбиқ этилмайди.

Ариза kontrakt.edu.uz орқали берилади. Маълумотлар электрон тизим орқали тасдиқланса, чегирма автоматик қўлланилади.

Аризалар 2 иш кунида кўриб чиқилади. Чегирма ҳар бир ўқув йили учун бир марта берилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган