Россияда 2027 йил 1 сентябрдан бошлаб 10–11-синф ўқувчилари учун белгиланган минимал ўқув юкламаси оширилади.
Россия Маориф вазирлиги умумий ўрта таълим учун янгиланган Федерал давлат таълим стандартини (ФГОС) тасдиқлади. Янги қоидалар 2027 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Янги стандартга кўра, 10–11-синфларда икки йиллик таълим даврида бир ўқувчига тўғри келадиган жами ўқув машғулотлари ҳажми 2 312 соатдан 2 516 соатгача бўлади.
Шу билан бирга, ҳар бир синфда ҳафталик ўқув юкламаси 37 соатдан ошмаслиги белгиланган.
Амалдаги ФГОСда эса икки йиллик таълим даври учун минимал ўқув юкламаси 2 170 соат этиб белгиланган эди.
Шундай қилиб, янги стандартда юқори синф ўқувчилари учун минимал ўқув юкламаси амалдаги меъёрга нисбатан 142 соатга оширилмоқда.

