2027 йил март ойидан Тошкент–Нукус йўналишида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
Натижада сафар вақти 16 соатдан 7 соатга қисқаради.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистонда йўл, тиббиёт, сув таъминоти, саноат ва инвестиция соҳаларида қатор янги лойиҳалар амалга оширилиши белгиланди.

