Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Туркманистонда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини идентификация қилиш тизими жорий этилмоқда

20.09.2026 08:29

14

Лойиҳанинг пилот майдони сифатида Аҳал вилоятидаги Ҳайвончилик ва паррандачилик саноати давлат бирлашмаси таркибига кирувчи «Шоҳ йўли» («Ша ёлы») чорвачилик мажмуаси танланган. Бу ерда йирик шохли қорамолларни босқичма-босқич биркалаш ва чиплаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда ҳайвонларни электрон чиплар билан жиҳозлашнинг иккинчи босқичи амалга оширилмоқда.

Туркманистонда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини рўйхатга олиш ва уларни кузатиб бориш бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа Туркманистоннинг Ҳайвончилик ва паррандачилик саноати давлат бирлашмаси ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ҳамкорлигида, томонлар ўртасида аввал имзоланган келишув доирасида амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг пилот майдони сифатида Аҳал вилоятидаги Ҳайвончилик ва паррандачилик саноати давлат бирлашмаси таркибига кирувчи «Шоҳ йўли» («Ша ёлы») чорвачилик мажмуаси танланган. Бу ерда йирик шохли қорамолларни босқичма-босқич биркалаш ва чиплаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда ҳайвонларни электрон чиплар билан жиҳозлашнинг иккинчи босқичи амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа ҳайвонлар саломатлигини назорат қилиш самарадорлигини ошириш, касалликларнинг олдини олиш, ветеринария хизматлари сифатини яхшилаш ҳамда мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган.

Шунингдек, тизим чорвачилик маҳсулотларининг келиб чиқишини тасдиқлаш ва уларнинг ҳаракатини кузатиб бориш имконини яратиши кўзда тутилган.

Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими улар ҳақидаги маълумотларни ягона базада бирлаштирувчи рақамли платформа ҳисобланади. Бу ветеринария хизматлари, тегишли идоралар, чорвачилик бирлашмалари ва фермер хўжаликлари ишини сезиларли даражада енгиллаштириши кутилмоқда.

Бундай платформалар дунёнинг кўплаб мамлакатларида аллақачон муваффақиятли қўлланилиб келинмоқда.

Келгусида ушбу лойиҳани Туркманистондаги синов ҳудудидан ташқари барча чорвачилик мажмуаларига тўлиқ жорий этиш режалаштирилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган