Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Гулистонда 16 нафар боғча боласини Damas’да ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

21.09.2026 19:57

13

Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-8-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида 16 нафар боғча тарбияланувчисини Damas автомашинасида олиб кетаётган ҳайдовчи Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатилди.

Ҳолат туман ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларидан бирида аниқланган.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-8-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек, ҳайдовчи билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

Амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига кўра, транспорт воситасида ташиладиган одамлар сони унинг техник паспортида белгиланган миқдордан ортиқ бўлмаслиги керак.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган