Самарқандда ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон устидан2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларини дуранг билан якунлади. Учрашув тақдири Нодирбек Якуббаев ва Ниҳал Сарин ўртасидаги партияда ҳал бўлди.
Мураккаб вазиятда Якуббаев рақибига тузоқ қўйиб, ғалабани илиб кетди ва Ўзбекистонга ҳал қилувчи очкони олиб келди.

