Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Бухорода 1 октябрдан электросамокатлар, отлар ва туяларда ҳаракатланиш чекланади

22.09.2026 11:52

51

Чекловлар электромобиллар, рикшалар, велосипедлар, скутерлар ва сайёҳлар ҳамда пиёдалар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган бошқа ҳаракат воситалари сони ортиб бораётгани билан боғлиқ.

Бухорода 1 октябрдан Арк қўрғонидан Пои-Калон ансамблигача бўлган ҳудудда, Ҳақиқат кўчаси орқали Лаби Ҳовуз ансамблигача бўлган йўналишда айрим транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими қарорида белгиланган.

Чекловлар электромобиллар, рикшалар, велосипедлар, скутерлар ва сайёҳлар ҳамда пиёдалар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган бошқа ҳаракат воситалари сони ортиб бораётгани билан боғлиқ.

Шунингдек, электроскутерлар, мопедлар, электросамокатлар ва картинглар, шунингдек, от ва туяларда ҳаракатланиш ҳам чекланади.

Шаҳарда тегишли йўл белгилари ва ахборот кўрсаткичлари ўрнатилади. Аҳоли ҳамда тадбиркорлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган