Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Мексикада бошланғич ва ўрта синф ўқувчиларига телефондан фойдаланиш чекланади

22.09.2026 16:36

9

Мексика маориф вазири Марио Дельгадонинг айтишича, ташаббусни мамлакатнинг 32 та штатидаги таълим соҳаси раҳбарлари қўллаб-қувватлаган. Қарор қабул қилинишидан олдин минтақавий форумлар ўтказилиб, мутахассислар, жумладан, ЮНЕСКО ходимлари билан маслаҳатлашувлар ўтказилган. Ўқитувчилар ўртасида ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 81 фоизи бундай чекловларни жорий этишни қўллаб-қувватлаган.

Мексикада бошланғич ва ўрта таълим муассасаларида смартфон ҳамда бошқа экранли қурилмалардан фойдаланиш 3 ноябрдан чекланади.

Мамлакат президенти Клаудия Шейнбаумнинг маълум қилишича, янги тартибнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини ошириш ҳамда экранлардан, айниқса, ижтимоий тармоқлардан назоратсиз фойдаланишнинг салбий оқибатлари олдини олишдан иборат.

Янги қоидага кўра, ўқувчилар телефонларини мактабга олиб келишлари мумкин. Бироқ дарс вақтида ва танаффусларда улардан фойдаланиш тақиқланади. Гаджетлар фақат фавқулодда ҳолатларда ишлатилиши мумкин, қолган вақтда эса мактаб сумкасида сақланиши керак.

Мексика маориф вазири Марио Дельгадонинг айтишича, ташаббусни мамлакатнинг 32 та штатидаги таълим соҳаси раҳбарлари қўллаб-қувватлаган. Қарор қабул қилинишидан олдин минтақавий форумлар ўтказилиб, мутахассислар, жумладан, ЮНЕСКО ходимлари билан маслаҳатлашувлар ўтказилган. Ўқитувчилар ўртасида ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 81 фоизи бундай чекловларни жорий этишни қўллаб-қувватлаган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган