Венесуэланинг Маракайбо шаҳрида вайрона остида қолган 26 нафар тирик инсонни топишга ёрдам берган 9 ёшли Цунами лақабли бордер-колли шарафига бронза ҳайкал ўрнатилди.
Ит 24 июнь куни содир бўлган кучли зилзиладан кейин қутқарувчилар билан бирга ишлаб, вайроналар остида қолган одамларни аниқлашга ёрдам берган. Қутқарув ишлари давомида у кундузи ва кечаси танаффуссиз ишлаган.
Цунами аввал ҳам 2023 йилда Туркия ва Суриядаги зилзилалардан кейин қутқарув ишларида иштирок этган. Венесуэладаги операция унинг фаолиятидаги сўнгги миссияси бўлди ва шундан кейин нафақага чиқарилди.
Сулия штати пойтахти мэри Цунамани жасорат, ишонч ва ҳамжиҳатлик рамзи деб атаган.

