Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда жамғариб бориладиган пенсия тизими жорий этилиши мумкин

23.09.2026 12:05

14

Масалан, ойига 1,5 млн сўм иш ҳақи оладиган фуқаро даромадининг 5 фоизини, яъни 75 минг сўмни жамғарса, давлат бу маблағнинг 50 фоизи — 37,5 минг сўмни қўшиб бериши таклиф қилинмоқда. Натижада ҳисобвараққа бир ойда 112,5 минг сўм тушади.

Ўзбекистонда фуқароларнинг келгусидаги пенсиясини қўшимча шакллантиришга қаратилган жамғариб бориладиган пенсия тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Янги механизмда фуқаро ўз маблағини махсус пенсия ҳисобварағида жамғаради. Ушбу маблағ фуқаронинг мулки ҳисобланади ва келгусида мерос қилиб қолдирилиши мумкин.

Таклиф этилаётган тизимга кўра, кам даромадли фуқароларни жамғаришга рағбатлантириш учун давлат ҳам уларнинг ҳисобварағига қўшимча маблағ киритиши мумкин.

Масалан, ойига 1,5 млн сўм иш ҳақи оладиган фуқаро даромадининг 5 фоизини, яъни 75 минг сўмни жамғарса, давлат бу маблағнинг 50 фоизи — 37,5 минг сўмни қўшиб бериши таклиф қилинмоқда. Натижада ҳисобвараққа бир ойда 112,5 минг сўм тушади.

Жамғарилган маблағни исталган вақтда ечиб олиш имконияти берилмайди. Ҳозирги таклифда муддатидан олдин фойдаланишнинг асосан ипотека кредити учун бошланғич бадал тўлаш ҳамда катта харажат талаб қиладиган оғир касаллик ёки операция ҳолатлари назарда тутилмоқда.

Пенсия ёшига етганда эса жамғарилган маблағни бир йўла олиш эмас, балки ойма-ой қўшимча пенсия тўлови сифатида олиш режалаштирилмоқда.

Юқори даромад олувчилар учун ҳам алоҳида механизм таклиф этилган. Пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 15 бараваридан, яъни 7,6 млн сўмдан юқори иш ҳақининг 1 фоизи жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига йўналтирилиши мумкин.

Масалан, 10 млн сўм маош оладиган фуқаронинг 7,6 млн сўмдан ортиқ қисми 2,4 млн сўм бўлади. Унинг 1 фоизи — 24 минг сўм — ҳар ой жамғармага ўтказилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган