Ҳукуматнинг 22 сентябрдаги қарори билан меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳақида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тасдиқланди.
Унга кўра, бахтсиз ҳодиса содир бўлганда иш берувчи жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиши, зарур бўлса тиббий муассасага етказишни ташкил қилиши, тегишли ташкилотлар ва жабрланувчининг яқинларини хабардор қилиши керак.
Шунингдек, гуруҳли, ўртача оғир ёки оғир оқибатли, шунингдек, ўлим билан якунланган бахтсиз ҳодисалар махсус текширилади.
Табиий ўлим, ўз жонига қасд қилиш, ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиш ҳамда жиноят содир этиш вақтида олинган жароҳатлар эса ушбу тартибда текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.
