Бугун, 24 сентябрь куни, таъмирлаш ишлари сабабли Шайхонтоҳур ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча чекланади.
Шайхонтоҳур тумани, Чақар маҳалласи — соат 10:00 дан 18:00 гача. Чеклов 250 та хонадон ва айрим улгуржи истеъмолчиларга тааллуқли.
Янгиҳаёт тумани, Чоштепа маҳалласи — соат 10:00 дан 17:00 гача. 110 та хонадон ва 3 та улгуржи истеъмолчи газсиз қолади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.

