Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида нутқ сўзлади.
У ўзининг Telegram-каналида БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб, дунёда зиддиятлар кучайиб, ўзаро ишонч пасайиб бораётган шароитда Ўзбекистоннинг позицияси ҳақида сўзлаганини маълум қилди.
«Танлаган йўлимиз аниқ — очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот. Биз тинчлик, ҳамкорлик ҳамда инсон қадр-қимматини эъзозлаш тарафдоримиз», — деб ёзди Саида Мирзиёева.
У нутқида Марказий Осиёдаги ўзгаришлар, Ўзбекистондаги ислоҳотлар, экология ва Орол фожиаси, сунъий интеллект тараққиёти, қонун устуворлиги ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига тўхталган.
«Бугун ҳеч бир давлат глобал муаммоларни ёлғиз ўзи ҳал эта олмайди. Ўзбекистон ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган келажакни барпо этиш йўлида муносиб ҳиссасини қўшишга доимо тайёр», — деди у.

