Япониялик 17 ёшли сузувчи Син Оҳаши Нагояда ўтаётган Осиё ўйинларида 200 метрга брасс усулида сузиш бўйича жаҳон рекордини янгилади.
Оҳаши масофани 2 дақиқа 04,83 сонияда босиб ўтиб, хитойлик Цин Ҳайянга тегишли аввалги рекордни ортда қолдирди. Цин Ҳайян 2023 йилда Фукуокада ўтказилган Жаҳон чемпионатида 200 метрга брасс усулида сузишда 2:05.48 натижа қайд этган эди.
Шу тариқа япон спортчиси аввалги жаҳон рекордини 0,65 сонияга яхшилади.
Оҳаши мазкур Осиё ўйинларида аввалроқ 100 метрга брасс усулида сузиш баҳсларида ҳам олтин медални қўлга киритган эди.
Нагоядаги Осиё ўйинлари 4 октябрга қадар давом этади.

