Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Саида Мирзиёева Ню Йоркда BlackRock компанияси раҳбарияти билан учрашди

25.09.2026 09:02

52

Мулоқот давомида 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. BlackRock ушбу Марказ концепцияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 24 сентябр куни Ню Йоркда дунёнинг йирик инвестиция компанияси BlackRock раҳбарияти билан учрашди.

«Ню Йоркда BlackRock раҳбарияти — компания президенти Роберт Капито, вице-раис Томас Донилон, Global Infrastructure Partners раиси ва бош ижрочи директори Адебайо Огунлеси, Молиявий ва стратегик инвесторлар гуруҳи глобал раҳбари ҳамда компаниянинг Яқин Шарқ минтақаси бўйича раҳбари Чарлз Хатами билан учрашдик.

Image

Мулоқот давомида 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилдик. BlackRock ушбу Марказ концепцияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда.

АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги қўшма давра суҳбатида Ўзбекистон ҳамда минтақамизнинг яқин ўн йилликларга мўлжалланган ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдик», деб ёзди Мирзиёева.

Image

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон йирик, самарали, сифатли сармоялар учун янги имкониятлар майдонига айланмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган