Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Миллий сертификат имтиҳонларидаги лимитлар бўйича расмий муносабат билдирилди

26.09.2026 10:42

10

2026 йилнинг сентябрь–декабрь ойларида жами 496 303 та ўтириш ўрни белгиланган. Шундан сентябрда 125 753 та, октябрда 129 535 та, ноябрда 112 335 та ва декабрда 128 680 та ўтириш ўрни ажратилган.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда белгиланган лимитлар юзасидан турли фикрлар билдирилмоқда.

Бу масала юзасидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги расмий муносабат билдирди.

Агентлик маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарори билан умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартибига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Ушбу ўзгартиришларга мувофиқ, тест синовларини ўтказиш жойлари, ҳудудлар кесимидаги ўтириш ўринлари сони ҳамда имтиҳон саналар белгиланади.

2026 йилнинг сентябрь–декабрь ойларида жами 496 303 та ўтириш ўрни белгиланган. Шундан сентябрда 125 753 та, октябрда 129 535 та, ноябрда 112 335 та ва декабрда 128 680 та ўтириш ўрни ажратилган.

Шунингдек, миллий сертификат имтиҳонларини ўтказиш даврийлиги ҳам оширилмоқда. Сентябрь–декабрь ойларида математика, кимё, география, биология, физика, она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларидан 2 мартадан, ҳуқуқшунослик фанидан 1 марта — жами 15 та имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган.

2025 йилнинг сентябрь–декабрь ойларида эса жами 11 та имтиҳон ўтказилган ва уларда 255 217 нафар талабгор иштирок этган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган