Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Наманганда юз берган фожиа юзасидан муносабат билдирди.
Саида Мирзиёева воқеа ҳақида хабар топганини айтиб, жиноятга алоқадор барча шахслар қонун доирасида жавобгарликка тортилиши зарурлигини таъкидлади.
«Наманганда юз берган фожиа ҳақида менга хабар беришди. Бўлган воқеани эшитиб, ғазабим ичимга сиғмай кетди.
Назаримда, бундай ваҳшиёна жиноятлар учун ўлим жазосини қўллаш керак. Амалдаги қонунчиликда олий жазо кўзда тутилмаган, шу боис жавобгарликни максимал даражада кучайтириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаяпмиз.
Тегишли идораларга барча зарур кўрсатмалар берилди. Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади. Шунингдек, бепарволиги билан бу қабоҳатга йўл очган, норасида болани асрай олмаган барча масъуллар ҳам жазоланади», — деди Саида Мирзиёева.

