Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ернинг магнит майдони биологик қариш тезлигига таъсир қилиши аниқланди

27.09.2026 17:33

6

Тажрибада магнит майдони деярли мавжуд бўлмаган шароитга жойлаштирилган Pink1 генида нуқсони бўлган пашшаларнинг умр кўриш давомийлиги тахминан 20 фоизга ошган. Бироқ уларнинг ҳаракатчанлиги ва жисмоний фаоллиги пасайган.

Ноттингем университети олимлари Ернинг магнит майдони организмнинг қариш жараёнига таъсир қилиши мумкинлигини аниқлади. Тадқиқот мева пашшаларида ўтказилган ва натижалар Aging-US журналида чоп этилган.

Тажрибада магнит майдони деярли мавжуд бўлмаган шароитга жойлаштирилган Pink1 генида нуқсони бўлган пашшаларнинг умр кўриш давомийлиги тахминан 20 фоизга ошган. Бироқ уларнинг ҳаракатчанлиги ва жисмоний фаоллиги пасайган.

Соғлом пашшаларда эса аксинча, ҳаракат фаоллиги ошган, аммо умр кўриш давомийлиги бироз қисқарган.

Олимларга кўра, бу ўзгаришлар митохондриялар — ҳужайраларда энергия ишлаб чиқариш учун масъул тузилмалар фаолияти билан боғлиқ. Магнит майдони заифлашганда ҳужайралардаги модда алмашинуви ўзгарган ва генетик нуқсони бўлган пашшаларда тўқималарга зарар етказувчи фаол кислород шакллари камайган.

Тадқиқотчилар ҳозирча ушбу натижаларни инсонларга тўғридан-тўғри татбиқ этишга эрта эканини таъкидламоқда. Бироқ тадқиқот Ернинг магнит майдони ва организмдаги қариш жараёнлари ўртасидаги боғлиқликни янада чуқур ўрганиш учун янги йўналиш очиши мумкин.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган