Ўзбекистонда куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш учун ичимлик суви, иссиқлик таъминоти ва кўп квартирали уй-жой фондида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Ичимлик суви таъминоти тизимида 188,8 км тармоқ ва 610 та насос ускунаси мукаммал таъмирланди. 3 003,5 км тармоқ ҳамда 1 032 та насос ускунасида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
Иссиқлик таъминоти йўналишида 8 та қозон, 10,3 км иссиқлик тармоғи ва 30 та ёрдамчи ускуна мукаммал таъмирланган. Жорий таъмирлаш ишлари 95 фоизга бажарилган. Аварияларни тезкор бартараф этиш учун 105 та авария-тиклаш бригадаси, 116 та махсус техника ва 429 нафар ходим шай ҳолатга келтирилган.
Кўп квартирали уй-жой фондини мавсумга тайёрлаш учун 6 686 та уйни таъмирлашга 242 млрд сўм йўналтирилган. Ҳозиргача 6 431 та уйда, яъни режанинг 96 фоизида ишлар бажарилди. Шунингдек, 564 та уйда қарийб 28 минг хонадонни қамраб олувчи ички иссиқлик тизимлари ўрнатилди, 649 та уйнинг 570 минг квадрат метр фасади базальт материаллари билан қопланди.

