Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Марказий банк ягона уй-жойни гаровга қўйиш бўйича банкларга тавсия берди

28.09.2026 17:02

45

Шунингдек, кредит шартномаси имзоланишидан олдин фуқарога кредит қайтарилмаган тақдирда ягона уй-жойга ундирув қаратилиши ва натижада уй сотилиши мумкинлиги аниқ ва тушунарли тарзда тушунтирилиши керак.

Марказий банк фуқароларнинг ўзи ва оила аъзолари доимий яшайдиган ягона уй-жойини кредит бўйича гаров сифатида қабул қилишда уларнинг манфаатлари ва юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий оқибатларни инобатга олиш бўйича тижорат банкларига тавсиялар юборди.

Банкларга кредит ажратишда, аввало, қарз олувчининг кредитни қайтариш имкониятини синчиклаб баҳолаш тавсия этилди. Бунда гаровга қўйиладиган уй-жойнинг қиймати ва ликвидлиги кредит ажратишнинг асосий омилига айланмаслиги, имконият бўлса, бошқа таъминот усуллари ҳам кўриб чиқилиши лозим.

Шунингдек, кредит шартномаси имзоланишидан олдин фуқарога кредит қайтарилмаган тақдирда ягона уй-жойга ундирув қаратилиши ва натижада уй сотилиши мумкинлиги аниқ ва тушунарли тарзда тушунтирилиши керак.

Агар фуқаро ўзининг ягона уй-жойини бошқа шахс ёки тадбиркорнинг кредити учун гаровга қўйган бўлса, кредитни ўзи олмаган тақдирда ҳам, қарз қайтарилмаса, унинг уй-жойига ундирув қаратилиши мумкин.

Марказий банк қарздорлик юзага келганда ундирув чораларини қўллашдан олдин қарз олувчининг молиявий ҳолатини ўрганиш, кредитни реструктуризация қилиш ёки қарздорликни тартибга солишнинг бошқа имкониятларини кўриб чиқишни ҳам тавсия қилди.

Қайд этилишича, мазкур тавсиялар ягона уй-жойни гаровга қўйишни тақиқламайди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган