Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда Финляндия ва Сингапур тажрибаси асосида 1 342 номдаги янги дарслик тайёрланади

28.09.2026 20:07

14

Янги дарсликларда ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш, мулоқот, ҳамкорлик ва ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, касбга йўналтириш, экологик, молиявий ва рақамли саводхонликка оид мавзулар ҳам қамраб олинмоқда.

Шавкат Мирзиёевга мактаб ва олий таълим соҳасидаги ислоҳотларни давом эттириш бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Янги авлод дарсликларини яратишда халқаро тажрибадан фойдаланилмоқда. Бошланғич синф дарсликлари Финляндия таълим альянси сертификатидан ўтган, 5–7-синфларнинг математика, физика, кимё ва биология дарсликлари эса Сингапур дарсликлари асосида ишлаб чиқилган.

2027 йилга қадар жами 1 342 номдаги дарслик ва ўқув-методик материал тайёрлаш режалаштирилган.

Янги дарсликларда ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш, мулоқот, ҳамкорлик ва ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, касбга йўналтириш, экологик, молиявий ва рақамли саводхонликка оид мавзулар ҳам қамраб олинмоқда.

Янги дарсликлар мазмунига мос равишда ўқитувчилар малакасини ошириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар 110 минг нафар бошланғич синф ўқитувчиси малака оширди. Сингапурлик ҳамкорлар билан 121 нафар мастер-тренер ва 739 нафар мураббий-ўқитувчи тайёрланиб, улар орқали 90 минг нафар педагог ўқитилди.

Янги баҳолаш тизими ҳам 5 мингта мактабда жорий этилди. Унда ўқувчининг фақат маълумотни ёдлаши эмас, балки уни тушуниши ва амалиётда қўллай олишига эътибор берилади.

Олий таълимда эса дуал таълимни кенгайтириш режалаштирилмоқда. Мақсад — талабаларнинг назарий билимини корхоналардаги амалий машғулотлар билан боғлаш.

Айни пайтда Андижон вилоятида 11 минг нафар талаба 2 мингта корхонада дуал таълим асосида амалиёт ўтамоқда. 2027/2028-ўқув йилида бу тизимга 75 та олийгоҳ ва 3,5 мингта корхонани жалб этиш, 12,5 минг нафар талаба учун ўқиш ва амалиётни биргаликда ташкил қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, учинчи ва тўртинчи босқич талабаларининг камида 80 фоизини, яъни 185 минг нафар ёшни дуал таълим билан қамраб олиш мақсади белгиланди.

Тақдимотда Хитойнинг Ляонин педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиалини ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Филиалда халқаро хитой тили таълими, халқаро бизнес, туризм бошқаруви ва сунъий интеллект йўналишлари очилиши режалаштирилган. Таълим ўзбек, хитой ва инглиз тилларида олиб борилади.

Филиал фаолиятини 2026/2027-ўқув йилида бошлаш кўзда тутилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган