Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Бангкокда кучли сув тошқини сабабли фавқулодда режим эълон қилинди

29.09.2026 09:42

58

Таиландда сентябрь ойи ўрталаридан бери давом этаётган кучли ёмғирлар оқибатида 41 та провинцияда сув тошқини кузатилди. Офат натижасида 8 киши ҳалок бўлди, 580 мингта хонадон зарар кўрди. Сув босган ҳудудларда 80 мингдан ортиқ аҳоли ўз уйларида қамалиб қолмоқда.

Таиланд пойтахти Бангкокнинг бир қатор ҳудудларини сув босди. Кўчалар ва уйлар сув остида қолган, транспорт ҳаракати издан чиққан. Минглаб аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилди.

Сўнгги бир неча кун ичида Бангкокда бутун сентябрь ойи учун меъёр ҳисобланган миқдорга яқин ёмғир ёғди. Пойтахтдаги асосий каналлар тўлиб кетгани ва шаҳарнинг дренаж тизими бундай кучли ёғингарчилик ҳажмини кўтара олмагани оқибатида кўчаларни сув босган.

Сув тошқини туфайли Бангкокнинг 6 мингга яқин аҳолиси уйларини тарк этиб, вақтинчалик бошпаналарга жойлашди. Маҳаллий ҳокимият шаҳарда фавқулодда режим эълон қилган.

Таиландда сентябрь ойи ўрталаридан бери давом этаётган кучли ёмғирлар оқибатида 41 та провинцияда сув тошқини кузатилди. Офат натижасида 8 киши ҳалок бўлди, 580 мингта хонадон зарар кўрди. Сув босган ҳудудларда 80 мингдан ортиқ аҳоли ўз уйларида қамалиб қолмоқда.

Иқтисодчилар мамлакат иқтисодиётига етказилган зарарни камида 11 миллиард бат (тахминан 327 миллион доллар) деб баҳоламоқда.

Синоптиклар 28 сентябрь куни Таиланд бўйлаб ёғингарчилик давом этишини прогноз қилган. Бангкокда эса ёмғир шиддати камайиши кутилмоқда. Шаҳарда сув сатҳи ҳам пасая бошлади.

Тошқин оқибатида Бангкокнинг айрим ҳудудларида уйлар ва автомобиль йўлларини сув босди. Аҳоли кўчаларда тизза ва белгача келадиган сувни кечиб ҳаракатланишга мажбур бўлмоқда.

Шаҳарнинг Бангкапи ҳудудида сув босган кўчаларда ташлаб кетилган автомобиллар қолган. Рамкамхенг ҳудудида эса 27 сентябрь куни кўчалардаги сув сатҳи тахминан бир метрга етди.

Айрим бозорларда савдогарлар маҳсулотларини дўконлардан олиб чиқиб, пластик яшиклар ва бочкалар устига қўйиб савдо қилишга мажбур бўлишди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган