Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қашқадарёда 21 нафар ўқувчи ғўзага сепилган дори воситасидан заҳарланган

29.09.2026 14:06

15

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 201-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли экспертизалар тайинланган.

23 сентябрь куни соат 11:45 атрофида Ғузор туманидаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари кўнгил айниши ва бош оғриғи каби аломатлар билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Аниқланишича, мактабга туташ ҳудуддаги фермер хўжалигига тегишли пахта майдонига шу куни соат 09:00 ларда пахтанинг эрта етилишини таъминлаш мақсадида «Агро Аугрон» дори воситаси сепилган.

Ҳодиса оқибатида 10–11-синфларда таҳсил олувчи 22 нафар ўқувчи тиббиёт муассасасига ётқизилган. Уларга дастлаб «ошқозон диспепсия синдроми» ташхиси қўйилган.

Айни вақтда 7 нафар ўқувчи стационар даволанмоқда. Қолган 15 нафар ўқувчи соғлиғи яхшилангани сабабли уйига жавоб берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 201-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли экспертизалар тайинланган.

Ҳозирда Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган