Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Шахмат олимпиадаси чемпионлари уй-жой ва автомобиль билан тақдирланади

29.09.2026 19:45

30

Шахмат олимпиадаси чемпиони бўлган ҳар бир спортчига 200 минг доллар, уларнинг мураббийларига 50 минг доллардан пул мукофоти берилади. Парашахматда бронза медалини қўлга киритган ҳар бир спортчи 50 минг доллар, мураббийлари эса 12,5 минг доллардан олади.

Шахмат ва парашахмат олимпиадалари ғолиблари ҳамда уларнинг мураббийлари муносиб рағбатлантирилади.

Президент қарорига кўра, шахмат олимпиадаси чемпионлари Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидовга уй-жой ва автомобиль берилади.

Парашахмат бўйича бронза медали соҳиблари Аҳадхон Кимсанбоев, Марсель Шоюсупов, Сардорбек Мамаражабов, Селби Какишова ва Сирожиддин Зайниддинов ҳам уй-жой ва автомобиль билан тақдирланади.

Шунингдек, терма жамоалар бош мураббийлари Рустам Қосимжонов ва Самандар Шермуҳаммадовга автомобиль берилади.

Шахмат олимпиадаси чемпиони бўлган ҳар бир спортчига 200 минг доллар, уларнинг мураббийларига 50 минг доллардан пул мукофоти берилади. Парашахматда бронза медалини қўлга киритган ҳар бир спортчи 50 минг доллар, мураббийлари эса 12,5 минг доллардан олади.

«Шахматчи ва парашахматчиларимиз бугуннинг ўзида янги машиналарини ҳайдаб, янги уйларига кириб боришади», — деди давлат раҳбари.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган