Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Айрим ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинланади

30.09.2026 20:54

9

Маҳаллий меҳнат органи ҳужжатларни 2 иш куни ичида текширади. Шундан сўнг фуқаро иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинади ва 3 ой давомида унга мақбул иш топиш чоралари кўрилади.

Айрим ҳолларда ишдан бўшатилган фуқароларга белгиланган ёшга етмасдан пенсия тайинланиши мумкин.

Ҳукуматнинг 519-сон қарори (28 сентябрь 2026 йил) билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган:

— умумий меҳнат стажи 25 йилдан кам бўлмаган 58–60 ёшдаги эркаклар;

— умумий меҳнат стажи 20 йилдан кам бўлмаган 53–55 ёшдаги аёллар муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштиришни сўраб ЯИДХП орқали мурожаат қилиши мумкин.

Мурожаатга меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақидаги буйруқ нусхаси илова қилинади. Меҳнат стажи тўлиқ рақамлаштирилмаган бўлса, меҳнат дафтарчаси нусхаси ҳам тақдим этилади.

Маҳаллий меҳнат органи ҳужжатларни 2 иш куни ичида текширади. Шундан сўнг фуқаро иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинади ва 3 ой давомида унга мақбул иш топиш чоралари кўрилади.

Агар ушбу муддатда мақбул иш топилмаса, фуқаро ишсиз деб эътироф этилади ва муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун тақдимнома Пенсия жамғармасига юборилади.

Пенсия тайинланганидан кейин ишсизлик нафақасини тўлаш кейинги ойдан бошлаб тўхтатилади.

Хизмат кўрсатилгани учун давлат божи ёки бошқа тўлов ундирилмайди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган