Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Хитойда боғча ошхонасида пол ювиш мосламалари қозонларда ювилган — директор ишдан бўшатилди

01.10.2026 09:16

16

Вазиятдан ота-оналар ҳам хавотирга тушган. Бир нечта тарбияланувчи тушликдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилиб, кўнгли айниши ва қусиш ҳолатларига дуч келган. Ота-оналар муассаса маъмуриятидан тушунтириш беришни талаб қилган, аммо уларнинг мурожаатлари узоқ вақт жавобсиз қолган. Расмий муносабат эса бир неча ой ўтиб берилган.

Хитойнинг Цзянсу провинциясидаги мактабгача таълим муассасаси директори ошхонада жиддий санитария қоидалари бузилгани аниқланганидан сўнг лавозимидан озод этилди.

Текширув давомида ошхона ходимлари овқат тайёрлаш учун мўлжалланган қозон ва идишларда пол ювиш мосламалари ҳамда оқова тешикларининг қопқоқларини ювгани маълум бўлди.

Текширувга ушбу муассаса ходимларидан бири — Ван исмли аёлнинг мурожаати сабаб бўлган. У ошхонадаги идишлар ўз мақсадига зид равишда ишлатилаётгани, шунингдек, овқат маҳсулотларига ишлов бериш учун мўлжалланган раковиналарда ҳашаротлардан ҳимоя қилувчи тўрлар ҳам дезинфекция қилинаётгани ҳақида хабар берган.

Вазиятдан ота-оналар ҳам хавотирга тушган. Бир нечта тарбияланувчи тушликдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилиб, кўнгли айниши ва қусиш ҳолатларига дуч келган. Ота-оналар муассаса маъмуриятидан тушунтириш беришни талаб қилган, аммо уларнинг мурожаатлари узоқ вақт жавобсиз қолган. Расмий муносабат эса бир неча ой ўтиб берилган.

Дастлаб боғча маъмурияти ва маҳаллий ҳокимият вакиллари ходимнинг хабарларини асоссиз миш-миш сифатида баҳолаб, санитария қоидалари бузилганини рад этган.

Бироқ кейинчалик кузатув камералари ёзувлари таҳлил қилиниб, мурожаатда келтирилган даъволарнинг бир қисми тасдиқланган. Шундан сўнг ҳокимият махсус комиссия тузиб, текширув ўтказган. Комиссия хулосасига кўра, муассасанинг овқатланиш жараёнида «жиддий муаммолар» аниқланган.

Текширув якунлари бўйича бир қатор интизомий ва кадрларга оид чоралар кўрилди. Боғча директори, маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосар ва ошхонада ишлаган барча ходимлар лавозимидан бўшатилди.

Бундан ташқари, хизмат вазифаларини лозим даражада бажармагани учун назорат органларининг 11 нафар мансабдори ва ходимига интизомий жазо чоралари қўлланди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган