Олимлар Қуёш ва Ойнинг гравитацион таъсири Ердаги айрим зилзилаларни қўзғатиши мумкин бўлган механизмни аниқлади.
Тадқиқотга кўра, Қуёш ва Ой Ер қобиғига жуда кичик босим таъсири ўтказиб, литосферада сезилмас деформацияларни келтириб чиқаради. Бу таъсир одатда бир неча килопаскаль миқдорида бўлса-да, айрим тектоник ёриқларда секин кечаётган силжишларни тезлаштириши мумкин.
JGR Solid Earth журналида эълон қилинган тадқиқотда олимлар махсус компьютер моделлари орқали тектоник ёриқларнинг ташқи таъсирга жавобини ўрганган. Маълум бўлишича, таъсир частотаси ёриқнинг табиий ҳаракат даврига мос келганда, кичик гравитацион куч ҳам силжишни кучайтириши мумкин.
Айниқса, Қуёш, Ой ва Ер бир чизиққа яқинлашадиган сизигий приливлар даврида айрим ҳудудларда чуқур фокусли микрозилзилалар статистик жиҳатдан кўпроқ қайд этилади. Бундай ҳолатлар ҳар 14–15 кунда кузатилади.

