Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Овоздаги ўзгаришлар деменция хавфидан дарак бериши мумкин

02.10.2026 07:38

47

Дрексел тиббиёт коллежи мутахассислари 50 ёшдан ошган 833 мингдан ортиқ америкаликнинг маълумотларини таҳлил қилди. Journal of Voice журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра, овоз бузилиши бор одамларда кейинчалик когнитив муаммолар кузатилиши эҳтимоли 58 фоиз юқори бўлган.

Олимлар инсон овозидаги айрим ўзгаришлар келажакда когнитив қобилиятлар пасайиши ва деменция ривожланиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини аниқлади.

Дрексел тиббиёт коллежи мутахассислари 50 ёшдан ошган 833 мингдан ортиқ америкаликнинг маълумотларини таҳлил қилди. Journal of Voice журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра, овоз бузилиши бор одамларда кейинчалик когнитив муаммолар кузатилиши эҳтимоли 58 фоиз юқори бўлган.

Овоздаги муаммолар эшитиш қобилиятининг пасайиши билан бирга кузатилганда хавф 104 фоизга ошган. Фақат эшитиш қобилиятининг пасайиши эса деменция хавфини 27 фоизга оширган.

Олимларнинг фикрича, овоздаги ўзгаришлар инсоннинг камроқ гапиришига ва ижтимоий фаоллигининг пасайишига олиб келиши мумкин. Мулоқотнинг камайиши эса мия фаоллигига таъсир қилиши эҳтимоли бор.

Шу билан бирга, тадқиқот овоздаги ўзгариш деменцияни аниқ башорат қилади, дегани эмас. Олимлар бу икки ҳолат ўртасидаги боғлиқликни янада ўрганиш учун қўшимча тадқиқотлар зарурлигини таъкидламоқда.

Мутахассислар овознинг узоқ вақт бўғиқлашиши, тембр ўзгариши ёки гапиришда қийинчилик пайдо бўлса, ЛОР шифокорига мурожаат қилишни тавсия этади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган