Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Дахлсизлик ва иммунитетга эга шахслар учун ягона ҳуқуқий тартиб белгиланмоқда

02.10.2026 20:05

17

Жумладан, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар янги боблар билан тўлдирилиб, дахлсизликка эга шахслар — депутатлар, судьялар, Омбудсман, прокурорлар, комплаенс хизмати ходимлари, адвокатлар ва бошқалар доираси аниқ тизимлаштирилмоқда.

Дахлсизлик ва иммунитет институтларини қўллашнинг ягона ҳуқуқий механизми белгиланмоқда.

Қонун билан Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар ҳамда «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги ва бошқа қонунларга муҳим тузатишлар киритилмоқда.

Жумладан, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар янги боблар билан тўлдирилиб, дахлсизликка эга шахслар — депутатлар, судьялар, Омбудсман, прокурорлар, комплаенс хизмати ходимлари, адвокатлар ва бошқалар доираси аниқ тизимлаштирилмоқда.

Ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш, розилик олиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш, тинтув ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишнинг ваколатли субъектлари ҳамда қатъий тартиби белгиланмоқда.

Сенаторларнинг таъкидлашича, қонун мансабдор ва тегишли мақомга эга шахсларни асоссиз таъқиб ва босимлардан ҳимоя қилиш, уларнинг хизмат вазифаларини мустақил бажаришини таъминлаш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида суиистеъмолликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Муҳокама якунида Сенат аъзолари Қонунни маъқуллади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган