Индонезиянинг Борнео оролида уч ойдан буён давом этаётган қурғоқчилик Капуас дарёсининг кескин саёзлашиб кетишига сабаб бўлди.
Associated Press нашрининг ёзишича, қурғоқчиликнинг асосий сабабларидан бири сифатида «Эль-Ниньо» иқлим ҳодисаси кўрсатилмоқда.
Сув сатҳининг пасайиши оқибатида балиқчилар овга чиқа олмаяпти ва бу уларнинг даромадига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Вазиятни ўрмон ёнғинлари ҳам оғирлаштирмоқда. Йил бошидан июль ойига қадар ёнғинлар оқибатида 200 минг гектардан ортиқ ҳудуд зарарланган.
Маҳаллий ҳокимият назорат чораларини кучайтириш ва зарар кўрган ҳудудларни тиклашни режалаштирмоқда. Бироқ аҳоли қурғоқчилик узоқ давом этиши ва сув танқислиги кучайишидан хавотирда.

