Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Испанияда кучли ёмғирлар оқибатида шаҳарларни сув босди: икки киши ҳалок бўлди

04.10.2026 17:55

43

Айрим ҳудудларда икки ойлик ёғингарчилик меъёри қисқа вақт ичида ёққан. Кучли сув оқимлари автомобилларни оқизиб кетган, кўчалар ва уйларни сув босган.

Испаниянинг шарқий ҳудудларида кучли ёмғирлар оқибатида сел ва тошқинлар юз берди. Табиий офат натижасида камида икки киши ҳалок бўлган, яна бир киши бедарак йўқолган.

Айрим ҳудудларда икки ойлик ёғингарчилик меъёри қисқа вақт ичида ёққан. Кучли сув оқимлари автомобилларни оқизиб кетган, кўчалар ва уйларни сув босган.

Барселонада вокзаллардан бири сув остида қолиб, поездлар қатновида узилишлар кузатилган. Каталониянинг Ульдекона шаҳрида аҳоли қутқарувчилар томонидан қайиқларда эвакуация қилинмоқда.

Мадригерас шаҳрида эса сув оқими йўлидаги барча нарсани оқизиб кетган. Қутқарувчилар айрим уйлардан одамларни олиб чиқиш ишларини давом эттирмоқда.

Испаниянинг айрим ҳудудларида ҳали ҳам «оранжевый» об-ҳаво хавфи даражаси амал қилмоқда. Яқин кунларда яна кучли ёмғирлар ёғиши прогноз қилинган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган